J-PAL ва Ўзбекистон: камбағалликка қарши кураш бўйича ҳамкорлик ва тажриба алмашишнинг бошланиши
2022й. 10-11 май кунлари Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) J-PAL Europe / Париж иқтисодиёт мактаби (ПИМ) билан биргаликда "J-PAL ва Ўзбекистон: камбағалликка қарши кураш бўйича ҳамкорлик ва тажриба алмашишнинг бошланиши" мавзусида илмий-методик семинар ташкил этмоқда.
Илмий-услубий семинар-тренинг камбағалликка қарши курашиш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул давлат органлари раҳбарлари ва вакиллари, хорижий экспертлар ҳамда илмий ва эксперт-таҳлил доиралари вакилларини бирлаштиради.
Ўзбекистонда ислоҳотлар дастури сўнгги икки йилда COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган салбий оқибатларга жавоб бериш учун ўрнатилди. Фуқаролар ҳаёти ва фаровонлигини асраш мақсадида ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва камбағалликни камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш жадаллаштирилди. Бугунги кунда соғлиқни сақлаш ва таълимни ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратилмоқда.
Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида “темир”, “аёллар” ва “ёшлар дафтарлари”, маҳаллалар контекстида иш юритиш услублари (“маҳаллабай” тизими) жорий этилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар сони икки баравар кўпайди, уларнинг моддий таъминоти оширилди. Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақалари жорий этилди, болалар учун ёш чегараси эса 14 ёшдан 18 ёшгача, нафақа тўлаш муддати 6 ойдан 1 йилгача оширилди. Жаҳон банки маълумотларига кўра, пандемия даврида Ўзбекистонда 5,2 миллионга яқин киши молиявий ёрдам олган.
2026 йил охиригача ўта камбағалликка бутунлай барҳам бериш, нисбий камбағаллик даражасини 2 баробар камайтириш вазифаси қўйилди. Бундан ташқари, даромадлар тенгсизлигини 2020 йилдаги 7 мартадан 2026 йилда 4-5 мартагача камайтириш чоралари кўрилади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ташаббуси билан ташкил этилган Абдул Латиф Жамил (J-PAL) номидаги камбағалликка қарши курашиш лабораторияси вакиллари билан учрашувда J-PAL вакиллари жаҳонда камбағалликка қарши кураш бўйича Ўзбекистоннинг устувор йўналишларига ўхшаш фаолият юритаётган 260 та аффилланган тадқиқотчилар борлигини таъкидладилар.
Маълумот учун: J-PAL – Массачусетс технология институтида жойлашган Глобал тадқиқот маркази.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Нобел мукофоти лауреатлари Абхижит Банержи ва Эстер Дуфло асос солган J-PAL билан биргаликда кабағалликка қарши кураш бўйича давлат дастурлари самарадорлигини ошириш учун Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишга кўмаклашиш мақсадида семинар ташкил этмоқда.
Ўзбекистон камбағалликни бартараф этиш бўйича комплекс ёндашувларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг дастлабки босқичида эканини ҳисобга олиб, Ўзбекистон давлат дастурларида камбағалликка қарши кураш бўйича мавжуд жаҳон тажрибасини ўрганиш ниҳоятда муҳимдир.
Семенар давомида J-PAL вакиллари Ўзбекистонда камбағалликка қарши курашишга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган турли тадқиқотлардан олинган хулосалар билан ўртоқлашадилар ва далилларга асосланган кейинги дастурларни ишлаб чиқиш имкониятларини муҳокама қиладилар.
Тадбирдан кўзланган мақсад-камбағалликка қарши курашишнинг энг яхши жаҳон амалиётлари ва усулларини ўрганиш, келгуси йилларда ижтимоий ҳимоя, бандлик ва тадбиркорлик, шунингдек, таълимга алоҳида эътибор қаратган ҳолда қўшма тадқиқотлар ўтказишнинг устувор йўналишларини шакллантиришдан иборат.
Хусусан, турли ҳукуматларнинг ижтимоий дастурларини рандомизацияланган назорат қилиш тажрибаси, тадқиқот жараёнларининг илғор тажрибаларини (илмий фаолият методологияси ва процедуралари), J-PAL билан боғлиқ мутахассислар тадқиқот ҳамкорлигининг салоҳиятини муҳокама қилиши режалаштирилган.
Семенар давомида қуйидаги мавзулар ўрганилади:
- Ижтимоий ҳимоя ва мақсадларни кучайтириш (камбағалларнинг маблағларини таъминлаш учун кўп қиррали дастурлар).
- Меҳнат бозорида таълим дастурлари сифатини ошириш (касб-ҳунар таълими, қидирув тўсиқларини камайтириш, халқаро меҳнат миграциясини рағбатлантириш).
- Кичик корхоналарнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш (юқори самарали тадбиркорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш).
- Юқори сифатли таълим олиш имкониятини кенгайтириш (харажатлар ва рағбатлантириш, соғлом овқатланиш, талабаларнинг мотивациясини ошириш, кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ва илғор технологияларни жорий этиш).
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда камбағалликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган сиёсатнинг устувор йўналишларига мослаштирилган J-PAL тадқиқотлари билан танишиш, камбағалликка қарши кураш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва энг яхши амалиётларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан J-PAL билан ҳамкорликда ташкил этилаётган тадқиқот ва сиёсат бўйича семинар камбағалликка қарши курашиш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул давлат органлари раҳбарлари ва вакиллари, хорижий экспертлар ҳамда илмий ва эксперт-таҳлил доиралари вакилларини бирлаштиради
Тадбирга барча ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилади. Илмий семинарда иштирок этиш истагини билдирган барчадан шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишларини ва телеграмдаги ходимимиз орқали рўйхатдан ўтишларини сўраймиз.