Инфографика: Ўзбекистоннинг Венгрия билан ташқи савдоси
Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги савдо ҳажми 2,8 баравардан кўпроқ ўсди ва пандемиянинг салбий таъсирига қарамай, 2020 йилда ҳам ўсишни кўрсатди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 3-4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги ташқи савдо алоқалари, 2021 йил ва 2022 йил январь-август ойлари учун товар тоифалари бўйича импорт ва экспорт ҳажмларини акс эттирувчи инфографикани тайёрлади.
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги савдо-сотиқда энг мақбул режим ўрнатилган.
Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги савдо ҳажми 2,8 баравардан кўпроқ ўсди ва пандемиянинг салбий таъсирига қарамай, 2020 йилда ҳам ўсишни кўрсатди.
2021 йилда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми $114,8 млн.ни, экспорт – $1,1 млн., импорт – $113,7 млн.ни ташкил этди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон товар айланмасининг умумий ҳажмида Венгриянинг улуши 0,3%, экспорт – 0,01%, импорт – 0,4%ни ташкил этди.
2022 йил январь-август ойларида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги савдо ҳажми $60,3 млн.ни ташкил этди, шундан экспорт – $3,1 млн.ни (5%), импорт – $57,2 млн.ни (95%) ташкил этди.
2022 йилда Ўзбекистоннинг Венгрияга экспорт ҳажмининг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Шундай қилиб, жорий йилнинг январь-август ойлари якунларига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Венгрияга экспорт ҳажми 4,7 баравар ошди ва 3,1 млн долларни ташкил этди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда венгриялик инвесторлар иштирокида ташкил этилган 10 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Тошкент вилоятида Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети билан ҳамкорликда картошкачилик бўйича Ўзбекистон-Венгрия илмий маркази ташкил этилиб, бу ерда венгрия навларини синовдан ўтказиш ва уруғлик картошка етиштириш билан шуғулланмоқда.
Малумот учун:
Венгрия бош вазирининг Тошкентга расмий ташрифи доирасида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Улар Ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим, Ташқи ишлар идоралари ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ўртасида англашув меморандуми, Меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим, Атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик тўғрисида, Инновациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумлари, Маданият соҳасида ҳамкорлик дастури, Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорвачилик соҳаларидаги ҳамкорлик ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”, Сув хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимлардир. Музокаралар давомида икки мамлакат давлат раҳбарлари икки мамлакат бозорларига маҳсулотлар етказиб беришни кенгайтириш, саноат кооперациясини кучайтириш, фармацевтика, кимё, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, балиқчилик, картошкачилик ва бошқа соҳаларда Венгер тажрибасидан фойдаланган ҳолда аниқ лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими